Самарқанд вилояти Нуробод тумани
Мактабгача таълим бўлими

Барча Мактабгача таълим бўлимига қарашли Мактабгача таълим ташкилотлари иштирокида Гимнастрада фестивали бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар қўмитаси,  Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Гимнастика федерацияси томонидан мактабгача таълим вазирлиги ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида “Гимнастрада” спорт фестивалини ўтказиш бўйича тасдиқланган Низомга асосан  ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги ташкил топганлигининг 2 йиллиги муносабати билан 2019 йил 10 октябрь туман мактабгача таълим бўлимига қарашли барча мактабгача таълим ташкилотлари ўртасида Ўзбекистон Реаспубликаси мактабгача таълим Вазирлигининг “Сиз билан улгайиб ривожланамиз" шиори остида Нуробод туманида 2-сонли мактабида  мактабгача таълим бўлими, туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида тумандаги МТТ тарбияланувчилари ўртасида "Гимнастрада" спорт фестивали бўлиб ўтди.

Фестивал кўтаринки рухда ва юкори савияда ўтказилди. Ушбу спорт фестивали болажонларни спортга бўлган қизиқишини янада оширди. Ушбу фестивалда иштирок этган барча тарбияланувчилар ҳамда тарбиячилар дипломлар ҳамда  эсталик совғалар билан тақдирландилар.


Киритилган вақти: 15/10/2019 12:05;   Кўрилганлиги: 276
 
Материал манзили: http://nurobodmtb.uz/news/barcha-maktabgacha-talim-bolimiga-qarashli-maktabgacha-talim-tashkilotlari-ishtirokida-gimnastrada-festivali-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 05/12/2020 11:11