Самарқанд вилояти Нуробод тумани
Мактабгача таълим бўлими

2019 йил 9 январ куни Нуробод шахрида жойлашган 4-сон МТМда тайёрлов гуруҳи тарбияланувчилари иштирокида «14 январ – Ватан ҳимоячилари куни »га бағишлаб « Ватанга биз содиқ посбон » номли байрам тадбири бўлиб ўтди.

2019 йил 9 январ куни Нуробод шахрида жойлашган 4-сон МТМда тайёрлов гуруҳи тарбияланувчилари иштирокида  «14 январ – Ватан ҳимоячилари куни »га бағишлаб  « Ватанга биз содиқ посбон » номли байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирни бошловчи сифатида тарбиячи Исмоилова Гулшода олиб борди. Тадбир аввалида болалар билан  ҳарбийлар ҳақида савол-жавоб шаклида суҳбат ўтказилди. Гуруҳ тарбиячиси Қозоқова София томонидан тарбияланувчиларга қўшимча маълумотлар берилди.

Тадбир давомида болалар мусиқий чиқишлар билан келган меҳмонларга завқ бағишлашди. Тадбирга меҳмон сифатида ташриф буюрган Нуробод Мудофаа бўлими бошлиғи болалар билан суҳбатлашди. Болалар ҳарбийлар ҳақида шеър ва қўшиқлар айтиб бердилар.

Тадбир якунида болалар харбийларни байрам билан табриклашди. Ушбу байрам барчада катта таассурот қолдирди.


Киритилган вақти: 11/01/2019 12:39;   Кўрилганлиги: 462
 
Материал манзили: http://nurobodmtb.uz/news/2019-yil-9-yanvar-kuni-nurobod-shaxrida-joylashgan-4-son-mtmda-tayyorlov-guruhi-tarbiyalanuvchilari-ishtirokida-14-yanvar-vatan-himoyachilari-kuni-ga-bagishlab-vatanga-biz-sodiq-posbon-nomli-bayram-tadbiri-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 03/12/2020 18:29