Самарқанд вилояти Нуробод тумани
Мактабгача таълим бўлими

2019 йил 11 январ куни Нуробод тумани «Аработа» МФЙда жойлашган 3-сон МТМда «14-январ – Ватан ҳимоячилари куни» га бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

2019 йил 11 январ куни Нуробод тумани «Аработа» МФЙда жойлашган 3-сон МТМда «14-январ – Ватан ҳимоячилари куни» га бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Байрамни бошловчи сифатида А.Бобоназарова олиб борди. Байрам тадбирини очиб бериш учун 3-сон МТМ мудираси Х.Умрзакова сўзга чиқди ва меҳмон сифатида ташриф буюрган ҳарбий хизматчиларни байрам билан табриклади. Ушбу байрам болаларнинг ажойиб мусиқий чиқишлари билан кўтаринки кайфиятда бошланди.

Тарбияланувчилар томонидан саҳналаштирилган мусиқий чиқишлар меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. Болалар ҳарбий хизматчиларга ўхшаб «Аскарлар ашуласи» номли қўшиқни куйлаб беришди. Ушбу чиқиш ҳарбий хизматчиларни жуда ҳам хурсанд қилиб юборди. Болалар аскар акалари билан суҳбатлашишди ва улардан буйук саркардалар ҳақида тўлиқ маълумотлар олишди.

Тадбир якунида барча даврага таклиф қилинди. Ушбу байрам тадбири барчада катта таассурот қолдирди.


Киритилган вақти: 27/01/2019 15:16;   Кўрилганлиги: 399
 
Материал манзили: http://nurobodmtb.uz/news/2019-yil-11-yanvar-kuni-nurobod-tumani-arabota-mfyda-joylashgan-3-son-mtmda-14-yanvar-vatan-himoyachilari-kuni-ga-bagishlangan-bayram-tadbiri-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 02/12/2020 16:51