Самарқанд вилояти Нуробод тумани
Мактабгача таълим бўлими

2018 йил 7 ноябр куни Нуробод тумани "Нурбулоқ" МФЙда жойлашган 6-сон МТМда "Ер усти транспортлари" мавзусида мужассам машғулот ўтказилди.

2018 йил 7 ноябр куни Нуробод тумани "Нурбулоқ" МФЙда жойлашган 6-сон МТМда "Ер усти транспортлари" мавзусида мужассам машғулот ўтказилди.

Машғулот аввалида катта гуруҳ тарбиячиси Ҳ.Юлдошева томонидан ер устида ҳаракатланувчи транспортлар ҳақида маълумотлар берилди. Муассасада тарбияланувчи болалар ушбу машғулотга тезда киришиб кетдилар ва тарбиячи билан биргаликда турли хилдаги машиналарни чизиб, уларга ранг беришди.

Машғулот давомида тарбияланувчилар рангли қоғозлардан фойдаланиб машиналар ясашди. Машғулот якунида болалар рағбатлантирувчи карточкалар билан рағбатлантирилди. Ушбу машғулот болаларда катта таассурот уйғотди.


Охирги ўзгариш вақти: 14/11/2018 09:21;   Кўрилганлиги: 442
 
Материал манзили: http://nurobodmtb.uz/news/2018-yil-7-noyabr-kuni-nurobod-tumani-nurbuloq-mfyda-joylashgan-6-son-mtmda-er-usti-transportlari-mavzusida-mujassam-mashgulot-otkazildi
Чоп этилган вақт: 02/12/2020 18:37