Самарқанд вилояти Нуробод тумани
Мактабгача таълим бўлими

2018 йил 20 июл куни Нуробод шахрида жойлашган 4-сон мактабгача таьлим муассасасида 50 ўринли 2 та қўшимча гуруҳ очилиш муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

2018 йил 20 июл куни Нуробод шахрида жойлашган 4-сон мактабгача таьлим муассасасида 50 ўринли 2 та қўшимча гуруҳ очилиш муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Нуробод туман мактабгача таълим бўлимига қарашли  4-сон мактабгача таълим муассасаси Нуробод шаҳридаги "Наврўз" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган. Муассаса қуввати 175 ўринга мўлжалланган бўлиб, туман марказида мактабгача таълим муассасаларига бўлган талабларни инобатга олган ҳолда, туман хокимининг ташаббуси билан, баркамол авлод марказининг бўш турган биноси махаллий бюджет маблағлари хисобидан 174 млн маблағ ажратилиб, қайта таъмирланди ва ушбу таълим муассасасига 50 ўринли 2 та қушимча гуруҳ ташкил этилди. Муассасада қўшимча гуруҳлар ишга тушиши муносабати билан 7 нафар фуқоролар иш билан таъминланиб, қўшимча 50 нафар болалар таълим олиши учун барча шарт-шароитлар яратилди. Ташкил этилган гуруҳлар тўлиқ жихозланди. Ушбу гуруҳларга болалар ётоқхонаси, машғулотлар хонаси ва мусиқа зали қайта таъмирланиб, замонавий жиҳозлар билан таъминланди. Жумладан, машғулотлар хонаси учун янги стол-стуллар, шкафлар, телевизор ва кондиционер, болалар ётоқхонаси учун кроватлар ва чойшаблар, болалар ошхонаси учун идишлар жамланмаси билан тўлиқ таъминланди.

2018 йил 20 июл куни Нуробод шахрида жойлашган 4-сон мактабгача таьлим муассасасида 50 ўринли 2 та қўшимча гуруҳ очилиш муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирни Нуробод тумани ҳокими Ф.Зоиров очиб берди. Тадбир давомида болалар томонидан турли хил куй-қўшиқлар ижро этилди. Тадбирда иштирок этган ота-оналар туман ҳокимига ўз миннатдорчилигини билдиришди.


Киритилган вақти: 21/07/2018 07:42;   Кўрилганлиги: 356
 
Материал манзили: http://nurobodmtb.uz/news/2018-yil-20-iyul-kuni-nurobod-shaxrida-joylashgan-4-son-maktabgacha-talim-muassasasida-50-orinli-2-ta-qoshimcha-guruh-ochilish-munosabati-bilan-bayram-tadbiri-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 23/02/2020 13:23