Самарқанд вилояти Нуробод тумани
Мактабгача таълим бўлими

2018 йил 19 июн куни Нуробод тумани марказида жойлашган 4-сонли "Наврўз" мактабгача таьлим муассасасида Самарқанд вилояти мактабгача таьлим бошқармаси услубий бирлашмаси томонидан тарбиячилар учун семинар-тренинг ўтказилди.

2018 йил 19 июн куни Нуробод тумани марказида жойлашган 4-сонли "Наврўз" мактабгача таьлим муассасасида Самарқанд вилояти мактабгача таьлим бошқармаси услубий бирлашмаси томонидан тарбиячилар учун семинар-тренинг ўтказилди.

2018 йил 19 июн куни Нуробод тумани марказида жойлашган 4-сонли "Наврўз" мактабгача таьлим муассасасида Самарқанд вилояти мактабгача таьлим бошқармаси услубий бирлашмаси томонидан тарбиячилар учун семинар-тренинг ўтказилди. 

Семинар-тренинг машғулотларини ташкилотчилари:

1. Самарқанд туманидаги Д.Қодирова 98-МТМ мудираси 

2.Самарканд шахар мактабгача таълим булими ДМТМФХМШ рахбари Н.Холбутаевалар.

 Семинар-треннингда қатнашганлар:

   Нуробод туман мактабгача таълим булими тасарруфидаги барча мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари 

КУН ТАРТИБИ

  1. Бола шахсига йуналтирилган таълим дастури асосида ишлаш (инновацион педагогик технологияларни жорий этиш);
  2. Оила ва махалла хамкорлик ишларини ташкил этиш самараси (кунгилочар тадбирларни утказиш тартиби);
  3. Мактабгача таълим муассасаларида спорт мусобакаларининг ёшлар спортини ривожлантириш ва соглом турмуш тарзини шакллантириш урни (мусобакалар ва чиниктириш ишлари);
  4. Мактабгача таълим муассасалари худудларида болалар ёшини инобатга олган холда “Эртаклар шахарчаси”ни ташкил этиш (ёзги согломлаштириш майдончалариии ташкил этиш).
  5. Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Самарканд шахар мактабгача таълим булими ДМТМФХМШ рахбари Н.Холбутаева сузга чикиб, Бола шахсига йуналтирилган таълим дастури асосида ишлашда тарбиячилар эътибор каратиши лозим булган масалалар хакида тушунча бериб, иштирокчилар геометрик шакллар ёрдамида гурухларга булинган холда хамда хар бир гурух учун сардардор тайинланди. Хар бир гурух кун тартибига куйилган масалалар юзасидан уз фикр мулохазаларини билдириб, тажриба алмашишди, масалалар хар бир жамоа томонидан такдимот куринишида ёритилиб берилди. (Расмлар илова килинди). Музокараларга чикган 4-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Г.Жураева бола шахсига йуналтирилган таълим хакида уз фикрини хамда уз иш тажрибасидан келиб чикиб такдимот килди.

Шунинигдек Оила ва махалла хамкорлик ишларини ташкил этиш самараси кунгил очар тадбирларни утказиш тартиби хақида 2 гурух иштирокчиси 4-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Д.Уктамова сузга чикиб, “Оила ва махалла таълим муассасаси” хамкорлигининг афзаллик томонлари, тарбияланувчиларнинг ота-оналари билан ишлаш самарадорлиги тугрисида семинар иштирокчиларига уз тажрибасидан келиб чикиб фикрларини билдириб утди. Ушбу масала юзасидан кейинги 5-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси З.Туйчиева гурухларни оила махалла ва таълим муассасаси деб белгилаган холда амалда оила махалла ва таълим муассасаси хамкорлигини бир-бирига узвий богликлигини ёритиб берди. Мазкур масала юзасидан 6-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси С.Муминова ва 8-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси З.Аллаёровалар музокарага чикиб махалла ва ота-оналар билан ишлашда хамкорликни кучайтириш, тадбирлар,очик эшиклар куни ташкил этиш ва хисобот машгулотларга таклиф этиш лозимлигини, уз самарасини-беришини такидлаб утди.

Бундан ташкари иштирокчиларга МТМларда спорт мусобакаларни ёшлар спортини ривожлантириш ва соглом турмуш тарзини шакллантириш урни, мактабгача таълим муассасалари худудларида болалар ёшини инобатга олган холда “Эртаклар шахарчаси ва ёзги согломлаштириш майдончаларини ташкил этиш ’’тугрисида Самарканд шахар 98-МТМ мудираси Д.Кодирова иштирокчиларга тушунчалар бериб, улардан таклифлар олинди.

Семинар якунида барча иштирокчилардан тест саволларига ёзма равишда тест олинди. Тарбиячилар утказилган семинар тугрисида уз фикр ва мулохазаларини, таклифларини билдирдилар.


Охирги ўзгариш вақти: 28/06/2018 15:58;   Кўрилганлиги: 682
 
Материал манзили: http://nurobodmtb.uz/news/2018-yil-19-iyun-kuni-nurobod-tumani-markazida-joylashgan-4-sonli-navroz-maktabgacha-talim-muassasasida-samarqand-viloyati-maktabgacha-talim-boshqarmasi-uslubiy-birlashmasi-tomonidan-tarbiyachilar-uchun-seminar-trening-otkazildi
Чоп этилган вақт: 23/02/2020 12:07