Самарқанд вилояти Нуробод тумани
Мактабгача таълим бўлими

2018 йил 15 сентябр куни Нуробод шаҳрида жойлашган 4-сон мактабгача таълим муассасасида " Умумий ота-оналар йиғилиши" бўлиб ўтди.

2018 йил 15 сентябр куни Нуробод шаҳрида жойлашган 4-сон мактабгача таълим муассасасида " Умумий ота-оналар йиғилиши" бўлиб ўтди.

Йиғилишга муассасадаги барча педагог ходимлар ҳамда тарбияланувчиларнинг ота-оналари қатнашди. Йиғилишни 4-сон МТМ мудираси Н.Раджабова очиб берди ва 2017-2018-йил ўқув йилида муассасада қилинган ишлар бўйича ота-оналарга маълумот берди. Йиғилишга Нуробод туман ДСЭНМ врачи Г.Сулаймонова ҳам ташриф буюриб, " Болаларда гижжа касаллиги ва вирусли гепатит ҳамда унинг олдини олиш ҳақида " ота-оналарга тушунчалар берди. Йиғилиш давомида Ш.Ҳасанова ота-оналарга Ўзбекистон Республикасининг " Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари " ҳамда МТМнинг давлат ўқув дастури "Илк қадам" билан таништириб ўтди. Йиғилишда маърузачи М.Бердиқулова "МТМ ва ота-оналар билан тузиладиган шартнома" ҳақида ота-оналарга тушунча берди. Йиғилиш сўнгида ота-оналар қўмитаси раиси ҳамда аъзолари сайлаб олинди.


Киритилган вақти: 18/09/2018 12:39;   Кўрилганлиги: 561
 
Материал манзили: http://nurobodmtb.uz/news/2018-yil-15-sentyabr-kuni-nurobod-shahrida-joylashgan-4-son-maktabgacha-talim-muassasasida-umumiy-ota-onalar-yigilishi-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 01/12/2020 13:02