Самарқанд вилояти Нуробод тумани
Мактабгача таълим бўлими

2018 йил 15 ноябр куни Нуробод шахрида жойлашган 4-сон МТМда «Мехржон байрами» номли тадбир бўлиб ўтди.

2018 йил 15 ноябр куни Нуробод шахрида жойлашган 4-сон МТМда «Мехржон байрами» номли тадбир бўлиб ўтди.

Ушбу байрам катта гурух тарбиячилари Д.Нишонова ва Ю.Қурбоновалар томонидан эртак кўринишида сахналаштирилди.

Тадбир аввалида болалар мусиқа саъдоси остида кириб келдилар. Улардан сўнг Куз момо, Деҳқон бобо ва Пахтаойлар меҳмон бўлиб кириб келдилар.

Тадбир мусиқий кечага айланиб кетди ҳамда тарбияланувчилар меҳмонларга мевалар, сабзавотлар, пахта ҳақида шеър ва қўшиқлар айтиб,  рақсга тушишди. Болалар меҳмонларни иссиқ нон ва мурабболар билан меҳмон қилишди.

Ушбу тадбир барчада катта таасурот қолдирди.


Киритилган вақти: 20/11/2018 12:09;   Кўрилганлиги: 591
 
Материал манзили: http://nurobodmtb.uz/news/2018-yil-15-noyabr-kuni-nurobod-shaxrida-joylashgan-4-son-mtmda-mexrjon-bayrami-nomli-tadbir-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 01/12/2020 13:18