Самарқанд вилояти Нуробод тумани
Мактабгача таълим бўлими

2018 йил 20 июл куни Нуробод тумани "Аработа" МФЙда 3-сон мактабгача таьлим муассасаси фойдаланишга топширилди.

2018 йил 20 июл куни Нуробод тумани "Аработа" МФЙда 3-сон мактабгача таьлим муассасаси фойдаланишга топширилди.

Нуробод туман мактабгача таълим бўлимига қарашли  3-сон мактабгача таълим муассасаси "Аработа" махалла фуқаролар йиғинида жойлашган бўлиб,  2018 йилга қадар 7-сон мактабгача таълим муассасасига филиал сифатида фаолият юритиб келган. Ушбу муассасага  2017 йил инвестиция дастури асосида 1,2 млрд сўм маблағ ажратилиб, капитал реконструкция қилинди. Муассасага Нуробод тумани хокимининг 2018 йил 12 мартдаги  №152-Қ сонли қарорига асосан алохида 3-сон мактабгача таълим муассасаси мақоми берилди. Муассаса қуввати 50 ўринли. Муассаса ишга тушиши муносабати билан 12 нафар фуқоролар иш билан таъминланиб, 50 нафар болалар таълим олиши учун барча шарт-шароитлар яратилди.  Таълим муассасасида болалар ётоқхонаси, машғулотлар хонаси, болалар ёзги айвончалари янгидан қурилиб, замонавий жихозлар билан таъминланди. Жумладан, машғулотлар хонаси учун янги стол-стуллар, шкафлар, ёзги айвончалар учун ўриндиқлар, болалар ётоқхонаси учун кроватлар   ва чойшаблар билан тўлиқ таъминланди.

2018 йил 20 июл куни Нуробод тумани "Аработа" МФЙда 3-сон мактабгача таьлим муассасаси фойдаланишга топшириш учун байрам тадбири ўтказилди.

Нуробод тумани ҳокими Ф.Зоиров сўзга чиқиб,  байрам тадбирини очиб берди. Ушбу тадбирга "Аработа" МФЙда истиқомат қилувчи 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган аҳолининг барчаси ташриф буюришди. Тадбир жуда кўтаринки руҳда ўтди. Болажонлар томонидан ижро этилган қўшиқ ва рақслар томошабинлар кайфиятини кўтариб юборди.


Охирги ўзгариш вақти: 23/07/2018 15:51;   Кўрилганлиги: 464
 
Материал манзили: http://nurobodmtb.uz/2018-yil-20-iyul-kuni-nurobod-tumani-arabota-mfyda-3-son-maktabgacha-talim-muassasasi-foydalanishga-topshirildi
Чоп этилган вақт: 02/12/2020 17:15